Гемоглобин етишмаслигини қандай бартараф этиш мумкин?
Гемоглобин қонга қизил ранг берадиган унсурдир. Ўзида темир моддасини сақлайдиган бу пигментда қизил қон ҳужайралари (эритроцитлар) мавжуд.
Гемоглобин камлигига озиқ-овқатда темир моддасининг етишмаслиги, В12 витамини (фолий кислотаси) етишмаслиги, юқумли касалликлар (гепатит, пиелонефрит, сил, пневмония, ичак инфекциялари ва бошқалар), қон айланиш ва эндокрин тизими касалликлари, жисмоний ва руҳий зўриқиш, носоғлом парҳез ва чекиш сабаб бўлар экан.
Организм гемоглобин миқдорининг мунтазам кам бўлиши иммунитет пасайиши, юрак етишмовчилиги, хатарли ҳомиладорлик ҳамда ҳомила ва болаларда ақлий, жисмоний ривожланишнинг ортда қолиши каби бир қатор жиддий оқибатларга олиб келади. Гемоглобин етишмаслигининг энг жиддий асорати камқонликдир. Бу ҳолат умумий заифлик, уйқу ва фикрлаш жараёнларининг бузилиши билан характерланади.
Ушбу маҳсулотлар қонда гемоглобин миқдорини оширишда ёрдам беради:
Мевалар
Темир танқислиги билан курашиш учун энг яхши мева шафтоли ҳисобланади. 100 г маҳсулот таркибида 4 мг микроэлемент мавжуд. Шунингдек, бу рўйхатдан беҳи, хурмо, нок, олма, анор, ўрик ва кивилар ўрин олган.
Резаворлар
Қора смородина, қулупнай, малина ҳам тавсия этилади.
Ёнғоқ
Қонда гемоглобин миқдорини ошириш учун энг фойдали маҳсулот ёнғоқ ҳисобланади. Ёнғоқ таркибида темирдан ташқари калий, магний, ёлғиз кобалт витаминлари мавжуд.
Шарбатлар
Картошка, қовоқ, лавлаги, сабзи. Бу сабзавотлардан сиқиб чиқарилган табиий шарбатлар гемоглобин миқдори ошишига хизмат қилади. Бу шарбатларнинг организмга фойдаси дўконларда сотилаётган сунъий таркибли шарбатлардан афзалроқдир.
Асал
Асал организмда гемоглобин билан боғлиқ вазиятни сезиларли даражада яхшилайди ва умумий соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади.
Ва албатта гўшт
Қорамол гўшти, парранда ҳамда балиқ гўштларида темир моддаси сероблиги туфайли камқонликнинг олдини олишда уларнинг ўрни беқиёс. Шифокорлар қайнатилган тилдан тайёрланган таомларни ҳам тавсия этишади.
Сабзавотлар
Темирга энг бой лавлаги (қизил қон таначалари ишини яхшилайди), помидор (қон таркибини яхшилайди), картошка (темирнинг сўрилишига ёрдам беради), шунингдек, сабзи ва қовоқ (умуман организм учун фойдалидир) истеъмоли гемоглобинни кўпайтиради.
Кўкатлар
Петрушка (майданоз) ўсимлиги темир танқислигини бартараф этишга ёрдам беради. Кейинги рўйхатда барра пиёз, янги узилган кўкатлар ва арпабодиён туради.
Шунингдек олма, лавлаги, С витаминига бой анор, апельсин, киви таркибида ҳам гемоглобинни кўтарувчи микроэлементлар мавжуд.
Гемоглабин миқдори ошиб кетиши эса қанд касалига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, тез-тез умумий қон текшируви ўтказиб туришни тавсия этамиз.