Google Украина президентлигига номзод Зеленскийнинг аккаунтини блоклади
- 04.04.2019 16:43
- 82
- Хориж
Украина президентлиги учун иккита асосий номзоддан бири бўлиб турган Владимир Зеленский жамоаси ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Google Зеленскийнинг реклама ва тарғибот аккаунтини блоклаб қўйганини маълум қилди, деб ёзади газета.ru.
"Жуда зўр, Google, тоза алоқалар ва ҳалол иш юритиш ҳақида энди нима дейсизлар?
Бизнинг реклама ва тарғибот аккаунтимизни Google да ҳеч бир сабабсиз ва тушунтиришларсиз блоклаб қўйишди" дейилади хабарда.
Шунингдек, номзод Зеленскийнинг жамоаси Google ни видеоларни томоша қилганлар ҳақида нотўғри маълумот беришда ҳам айблади. Зеленский штабидагиларнинг маълум қилишларича, унинг видеомурожаати 15 соатда 800 минг марта томоша қилинган. Аммо, Google ўша видеомурожаатни "кўп томоша қилинган видеолар" тренддига қўймаган.
Олдинроқ яна бир номзод Петр Порошенко жамоасидагилардан бир нечтаси ижтимоий тармоқларда президентлик сайловининг 1-турида ғолиб бўлган Зеленский ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатишга уринган эди.