Ҳамширалар академияси ташкил этилади
- 22.06.2023 10:20
- 206
- Саломатлик

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.
2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:
➖Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;
➖тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари;
Шунингдек, қуйидагилар жорий этилади:
➖тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш;
➖техникумларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маҳалланинг фариштаси
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Дарахт устидаги қишлоқ
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади
- 3 соат аввал
- Жамият
Исроил қўшинлари чиқарилгандан сўнг Ғазодаги ҳолат
- Бугун, 16:35
- Хориж
От тепкисин от кўтарар, туя эмас
- Бугун, 16:32
- Мутолаа