Халқаро ҳамширалар куни қачондан буён байрам қилинади?
12 май - ҳамширалик иши асосчиси Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кунда дунё ҳамширалари ўз касб байрами - Бутунжаҳон ҳамширалар кунини нишонлашади.
Халқаро ҳамширалар кунини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1899 йилда тузилган Халқаро кенгашга тегишли. Бу Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳамширалар ишни қадрлаган дунёдаги биринчи профессионал аёллар ташкилоти бўлди.
Кенгаш ҳар йили Халқаро ҳамширалар куни шиорини белгилайди. Ушбу шиор остида кўплаб мамлакатларда конференция, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилади.
Бу йил у "Ҳамширалар: лидер овози" шиори остида ўтказилмоқда. Бунга "Келажакда соғлиқни сақлаш образи" суб-мавзу бўлиб хизмат қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таъкидлашича, COVID-19 пандемияси соғлиқни сақлаш тизимлари, соғлиқни сақлаш ходимларига мисли кўрилмаган оғир юкни ташлади. Бунда ҳамширалар ўрни ҳам беқиёс бўлди, улар пандемияда бевосита иштироки, ўз тажрибаси ва касбий маҳорати, инсонийлик фазилатлари ва қатъиятларини яна бир бор намоён этишди.
2021 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ҳамширалик ишидаги туб ўзгаришлар, инновация ҳамда кичик тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишни таклиф қилди. Халқаро ҳамширалар кенгашида таъкидланишича, ҳамширалар муҳим тиббий касб сифатида соғлиқни сақлаш келажагини режалаштиришда ажралмас роль ўйнаши керак.