Ҳар кузда шу бўлар такрор... Паст Дарғомдаги Самарқанд маҳаллаликларнинг муаммоси ҳал этиладими?
Паст Дарғом тумани Жума шаҳридаги Самарқанд маҳалласида жойлашган нимстанция шу ҳудуддаги учта маҳаллага хизмат кўрсатади. Нимстанциянинг бугунги кўринишининг ўзи кишида хавотир уйғотади.
Аммо ёмғир ёққан кунлари ушбу нимстанцияда албатта, бир нохушлик, портлаш содир бўлади. Кечаги ёмғир ҳам дарҳол таъсир қилиб, нимстанциядаги симларда туташув содир этди.
Аҳоли электр энергиясиз қолди. Гап фақат бунда эмас. Ушбу қурилма хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаган кўринишда. Атрофда аҳоли гавжум. Уни қоидаларга мос ҳолатга келтиришга мутасаддилар қачон киришаркан, деб ёзади шу ҳудуд фуқароси.
Таҳририятдан: Ҳурматли самарқандликлар! Сизнинг ҳудудингизда ҳам турли муаммоли ҳолатлар мавжудми? Уни бартараф этишда қийналяпсизми? Унда ушбу ҳолатларнинг расм ва видео кўринишини тасвирга тушириб, телеграм каналимизга жўнатишингиз мумкин.
Zarnews.uz сайти Сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.