Ҳайдовчилар огоҳлантирилмаган эълон

Ҳурматли ҳайдовчилар! Мабодо Самарқанд шаҳридаги Рўдакий кўчасидан ўтишингизга тўғри келса, асабларингизни асранг, ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилманг! “Темирйўл деҳқон бозори” рўпарасида йўл ковланиб, сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилаётгани учун бу ерда туну кун тирбандлик юза келган. Зарурат бўлмаса бу кўчадан ўтмасликни тавсия этамиз. Яна ҳам ўзингиз биласиз!..