ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди
Кеча, 19 сентябрь куни соат 07:35 ларда Самарқанд тумани У.Самиева кўчасида қора рангли, ВАЗ-2108 русумли, давлат рақам белгисиз транспорт воситаси ҳайдовчиси шу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ испекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, кескин ҳаракатлар билан, қочиб кетган.
Зудлик билан ҳуқуқбузарни ушлаш чоралари кўрилиб, транспорт воситаси тўхтатилган. Машина кўздан кечирилганда, транспорт воситасини қайд этувчи меъёрий ҳужжатлари йўқлиги, давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги, ойна тусларини рухсатномасиз қорайтирганлиги, Nexia-2 русумли транспорт воситасига тегишли бўлган двигател ва турбо компрессор ўрнатиб олганлиги, овоз сўндиргич қисмига ўзгартириш киритганлиги аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.