Ҳаётий ҳикматлар: ўқинг, амал қилинг!
Энг шижоатли одам биринчи узр айтади, энг кучли одам биринчи бўлиб кечиради, энг бахтли одам биринчи бўлиб унутади.
***
Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришдан кўра кўпроқ бир-бирлари билан гаплашишни ўргансалар эди, кўп муаммолар йўқолган бўларди.
***
Шундай одамлар борки, биз уларни унутмаймиз, бироқ эслаганимизда табассум ҳам қилмаймиз (табассум билан эслаганларингизни Аллоҳ учун суйган бўласиз!).
***
Қаттиқ боғланиб қолган кишиларимизни ва нарсаларимизни йўқотишдан қўрқишимиз – бизнинг бу дунёдаги энг заиф нуқтамиздир!
***
Агар аслингни (ўзлигингни) рўёбга чиқаришда муваффақиятсизликка учрасанг, аслингни эмас, услубингни ўзгартир!
***
Бирор кишидан ўч олишни ўйлаб, миянгни банд қилиб ўтирма!
***
Тақдир ҳисоб-китобни соф ва адолатли қилишда жуда беқиёс иш олиб боради.
***
Бировнинг бировни ёмонлаётганини эшитганинг учун ўша ёмонланганни ёмон кўришинг аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.
***
Инсонни ҳайвондан ажратадиган нарса ақлнинг ўзи эмас, виждон ҳамдир.
***
Агар сен яшаётган шаҳар ўрмонга айланиб қолган бўлса, сен ҳам ҳайвонга айланиб олишинг шарт эмас!
***
Сендаги барча чиройли нарсаларни синдириш, йўқ қилиш мақсадида юрган атрофингдагиларни рози қилишга уриниб яшашинг ўзингга нисбатан ўта қўпол ва бераҳм эканлигингдан далолатдир.
***
Кўп нарсани яшираверишимиз қалбимизни арзимас нарсалардан ҳам таъсирланадиган қилиб қўяди.