Ҳиндистон ва Покистонда аномал жазирама ҳукм сурмоқда
- 30.04.2022 16:12
- 128
- Хориж
Синоптикларнинг маълумотига кўра, Ҳиндистоннинг 28 штатидан 15 тасида хавотирли ҳолат кузатилмоқда. Деҳлида яқин кунларда ҳаво ҳарорати меъёрдан олти даража юқори бўлиб, 45°C гача кўтарилиши кутилмоқда.
Мамлакатда электр таъминотида узилишлар сабабли кўплаб совутиш ускуналари тўхтаб қолган.
Шунга ўхшаш ҳолат Покистонда ҳам кузатилмоқда.
Иссиқлик экин, хусусан, буғдойни нобуд қилмоқда. Бу эса Россия ва Украина далаларидаги буғдойни ҳинд буғдойига алмаштиришни ният қилган мамлакатлар режаларини барбод қилиши мумкин.
Иқтисодчилар пандемиядан кейин кутилаётган иқтисодий тикланиш хавф остида қолишидан хавотирда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 28 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!