Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ ходимлари касб байрами олдидан спорт турлари бўйича мусобақалашди

25 октябрь - Ички ишлар холимлари куни муносабати билан ўтказилган спортнинг шахмат-шашка, мини футбол ва стол тенниси турлари ҳамда амалий ўқ отиш бўйича мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиблари орасида аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

- Касб байрамимиз муносабати билан ўтказилган стол тенниси мусобақасида биринчи ўринни эгалладим, - дейди сафдор Дилдора Набиева. - Бу менга муносиб байрам совғаси бўлди. Спорт билан мунтазам шуғулланиш ички ишлар ходимлари учун жуда муҳим.

Ғолибларга вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.