Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича носозликлар бартараф қилинди

Жорий йилнинг 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳожатхонаси ва ундаги антисанитария ҳолати ҳақида танқидий маълумот эълон қилинган эди. Мазкур маълумотда қайд этилган ҳолат институт маъмурияти томонидан ўрганиб чиқилди. Институт маъмурияти мақола юзасидан маълум қилади.
Ҳозирги кунда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳудудида 6 та ҳожатхона мавжуд. Мурожаатда қайд этилган жой институт ҳовлисида жойлашган 2 та ташқи ҳожатхоналардан бири (16 ўринли).
Мақоладаги ҳолат содир бўлгани рост. Совуқ мавсум давомида иситиш тизимида носозлик юзага келганлиги сабабли уни зудлик билан таъмирлаш жараёнида бир муддатга умумий сув тизимини ёпиб туришга тўғри келган. Шу боис мазкур бадрапхона эркаклар бўлимининг канализация тармоғида тиқилиш содир бўлган. Бу ёқимсиз ва антисанитария ҳолати аслида шу куннинг ўзидаёқ бартараф этилган. Айни кунда ҳожатхона тўлиқ қувват билан ишламоқда. Иситиш тизими ва канализациядаги носозликка чек қўйилган. Шундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар белгиланди.
СамВМИ ахборот хизмати.