Икки нафар боксчимиз допинг сабаб олтин медалдан маҳрум қилинди
Тошкентдаги Осиё чемпионатида олтин медалга эришган боксчиларимиз - Хуршидбек Расулжонов ва Азиз Тожиев допинг сабабли олтин медалдан маҳрум қилинди ва уч йилга четлатилди.
Антидопинг агентлиги хабарига кўра, Хуршидбек Расулжоновнинг допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланган ва шу туфайли у 3 йил муддатга дисквалификация қилинган.
Маълум бўлишича, допинг-синама Хуршид Расулжоновдан 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ўтказилган (ASBC Asian U22 Boxing Championships) Осиё чемпионатида олинган. Расулжонов ушбу мусобақада 60 кг. вазнда иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган эди. Хуршидда допинг аниқлангани сабаб, у ушбу олтиндан маҳрум қилинди.
Яна бир боксчимизнинг допинг-намунасида тақиқланган моддалар аниқланди. Яъни, ушбу турнирнинг яна бир олтин медаль соҳиби - Азиз Тожиевнинг допинг-синамасида ҳам тақиқланган моддалар аниқланган ва боксчи 3 йил муддатга дисквалификация қилинган.
Шунингдек, Тожиевнинг 2022 йил 29 январдан шу кунга қадар бўлган барча натижалари, рейтинг очколари ва 2022 йилги Осиё чемпионлигидан маҳрум қилинди.