Ироқда оммавий “комендант соати” жорий этилди
- 02.06.2020 18:45
- 76
- COVID-19

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ироқдаги вакили мамлакат бўйлаб жорий этилган “комендант соати”ни COVID-19 инфекцияси билан курашиш учун зарурий чора дея атади ва фуқароларни жорий этилган чекловларга қатъий амал қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва миллий хавфсизлиги олий қўмитаси Бош вазир Мастафо ал-Козими бошчилигида 31 май санасидан эътиборан бир ҳафта муҳлатга мамлакат бўйлаб оммавий 24 соатлик “комендант соати” жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнги маълумотга кўра, 1 июнь ҳолатига мамлакатда жами 6439 нафар коронавирус ҳолати аниқланган. Беморларнинг 3156 нафари тузалган ва 205 нафари вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандликлар шаънига доғ тушираётган дабдаба
- Бугун, 17:51
- Жамият
Эллик кило уни бор одам бой ҳисобланарди
- Бугун, 16:39
- Мутолаа
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- Бугун, 14:35
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- Бугун, 14:34
- Хориж