Ироқ парламенти Латиф Рашидни президент этиб сайлади
- 15.10.2022 09:29
- 46
- Хориж
Унга 162 депутат, унинг рақиби, собиқ президент Барҳам Солиҳга 63 депутат овоз берди, деб ёзади Rudaw.
Энди мамлакатда ҳукуматни шакллантириш бошланади.
Янги бош вазирликка номзод Муҳаммад ал-Суданий 30 кундан кейин ҳукуматни шакллантириши кутилмоқда.
Илгари Рашид Ироқ сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, шунингдек, Курдистон ватанпарварлик иттифоқи партиясининг вакили бўлган.
Ироқдаги коррупцияга қарши намойишлар 2021 йил октябрь ойида мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларига сабаб бўлди. Бироқ, сиёсий блоклар ўртасида ҳукуматни шакллантириш механизмлари бўйича келишмовчиликлар туфайли сайланган парламент аъзолари ҳукумат туза олмади.
Теглар:
Ироқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа