Ироқ: ас-Садр ўз тарафдорларини Бағдоддаги қонли намойишларни тўхтатишга чақирди
Ироқда кўплаб тарафдорларга эга Муқтада ас-Садр бугун намойишчиларни Боғдоддаги тартибсизларни тўхтатишга чақирди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Ас-Садрнинг мурожаати Ироқ телевидениеси томонидан намойиш этилди. У ҳукумат бинолари жойлашган ва ҳафта бошида намойишчилар полиция билан тўқнаш келган ҳудуд – “яшил зона”ни тарк этишга чақирди.
Намойишлар душанба куни ал-Садр сиёсатдан кетишини эълон қилганидан кейин бошланган. Кейин юзлаб одамлар ироқлик сиёсатчиларнинг чет эллик ҳамкасблари билан учрашадиган асосий жой - республика саройига бостириб киришган.
Мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилинган, бироқ пойтахтда ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида намойишлар давом этмоқда.
Тартибсизликлар вақтида камида 30 киши ҳалок бўлгани, 700 га яқини яралангани, улардан 100 дан ортиғи полиция ходимлари эканлиги маълум қилинди.
Мамлакатдаги нотинчликлар сабабли бугун Emirates авиакомпанияси Бағдодга ва ундан қайтаётган барча рейсларни бекор қилган.
Ас-Садр тарафдорлари Муҳаммад ал-Суданийнинг “Мувофиқлаштирувчи тузилма” блокидан бош вазир лавозимига кўрсатилишига қарши бир неча ҳафтадан бери норозилик намойишларини ўтказмоқда. Айтилишча, блокни Эрон қўллаб-қувватлаган шиа партиялари бошқармоқда.
Сўнгги парламент сайловларида Садр блоки энг кўп ўринни қўлга киритган бўлса-да, коалициядан ташқари рақиблар билан ҳукумат туза олмади.
Ас-Садр тарафдорлари унинг буйруғидан сўнг “Яшил зона”ни тарк эта бошладигани ҳақида яқинда РИА Новости агентлигига хавфсизлик кучларидаги манба маълум қилган. Комендантлик соати бекор қилинган.