Ироқ расмийлари Швециядан Қуръонни ёқиб юборган ироқликни топширишни талаб қилмоқда
Ироқ ҳукумати Швеция ҳукуматидан норозилик намойиши чоғида Стокгольмдаги масжид олдида Қуръоннинг бир неча саҳифасини ёқиб юборган 37 ёшли ироқликни топширишни талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда араб ОАВлари.
"Биз Швеция расмийларидан уни Ироқ қонунларига мувофиқ суд қилиш учун Ироқ расмийларига топширишни талаб қиламиз", - дея Ироқ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳмад ал-Саҳафдан иқтибос келтирган ОАВ.
Бундан ташқари, Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Швециянинг Бағдоддаги элчиси Жессика Свардстромни чақириб, Швеция расмийларидан бундай хатти-ҳаракатларнинг такрорланмаслиги учун зарур чораларни кўришни сўраган.
Шу ҳафта бошида Швеция полицияси фаолларга чоршанба куни Стокгольмдаги энг катта масжид яқинида норозилик намойиши ўтказишга рухсат бергани хабар қилинган эди. Намойиш иштирокчиларидан бири – ироқлик фуқаро Швеция пойтахтидаги энг катта масжид олдида Қуръоннинг бир неча саҳифасини ёқиб юборган.