Ироқ: ас-Садр муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда
- 05.08.2022 11:35
- 56
- Хориж
Имом Муқтада ас-Садр тарафдорлари Ироқ парламентини тарқатиб юборишни талаб қилмоқда. "Рақиблар билан мулоқот бефойда", дейди уларнинг раҳбари.
Мана олти кундир-ки, намойишчилар Вакиллар кенгаши биносини ушлаб турибди. Давомли намойишга рақиб шиа блокининг бош вазир лавозимига ўз номзоди – Муҳаммад Шия ал-Суданийни кўрсатиш ҳақидаги қарори сабаб бўлди. «Садрчи»лар уни Эрон билан алоқадорликда айбламоқда.
Ироқдаги инқироз октябрь ойида, ал-Садр ҳаракати сайловларда ғалаба қозониб, ҳукуматни шакллантириш учун мутлақ кўпчилик овозга эга бўлмаганидан бери давом этмоқда.
Теглар:
Ироқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сунъий интеллект: имкониятми ёки...
- Кеча, 21:37
- Жамият