Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Давлатимиз раҳбари “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” Фармон (2026 йил 23 июнь) қабул қилди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.
Бунда:
* ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;
* ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;
- Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
* 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
* оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
* оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
- Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 сентябрдан:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.