Исмалоқ — соғлом яшаш ва озишни истаганлар учун
Иммунитет ва суяк тўқималарини мустаҳкамлашда исмалоқнинг фойдаси кўп. Овқатга ишлатилган исмалоқ барглари бош оғриғини қолдиради. Исмалоқ ёшликни сақлаб қолиб, саратон пайдо бўлишининг олдини олади.
Швейцариялик олимлар исмалоқни мунтазам истеъмол қилиш қандли диабетга чалинган беморлардаги инсулинга қарамликни камайтиришини аниқлаган.
Ўсимлик таркибидаги бир қатор фойдали элементлар асаб тизимини меъёрига туширади, тушкунлик ва неврознинг, уйқусизликнинг олдини олади, кўз пардасини тиклаб, кўриш қобилиятини яхшилайди.
Исмалоқ репродуктик саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.