Исроил ҳарбийлари Сурия президенти саройи яқинига зарба берди. Ҳиндистон ва Покистон: тарихий адолатсизлик асосида инқирознинг кучайиши. Хитой Ернинг айланишини секинлаштирди ва кунни оширди

🔹 Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун эрта тонгда Сурия президент саройи яқинидаги майдонга зарба берди. Бунгача Сурия ҳукумати мамлакат жанубидаги диний озчилик вакиллари яшайдиган қишлоқларга ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Тўқнашувлар натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ёки яраланган.

🔹 Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Деок Су келаси ойда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини ва у ғалаба қозонса, ҳукумат ваколатларини чеклаш ва ички тарангликни юмшатишни мақсад қилганини айтди. Жанубий Кореяда консерватив президент Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилиниши билан ҳукуматдан четлатилгани ортидан 3 июнь куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари белгиланган.

🔹 Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги зиддият, айниқса Пахалгамдаги фожиали ҳужумдан сўнг кескинлашди. Покистоннинг воқеа юзасидан очиқ ва ошкора халқаро тергов ўтказишга чақириғини Янги Деҳли сукут билан кутиб олди ва бу таранглашган вазиятни янада кучайтирди. Ҳиндистоннинг сувдан қурол сифатида фойдаланиши нафақат халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш, балки глобал нормаларга таҳдид соладиган хавфли вазиятдир. Ҳиндистоннинг Покистонга нисбатан агрессив позицияси кўпинча унинг ички муаммоларини акс эттирса-да, кескинлик Евроосиё ва бутун дунёга таъсир қилиши мумкин, дейди сиёсатчилар.

🔹 Турли мамлакатлардан келган 30 га яқин фаол 9 соатдан ортиқ вақт давомида Малта қирғоқлари яқинида чўкаётган гуманитар кемасида эвакуация кутмоқда. Ғазо сектори учун гуманитар ёрдам олиб кетаётган кема учувчисиз самолётлар ҳужумига учраган.

🔹 Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси “Евро-3” деб аталмиш Германия, Буюк Британия ва Франция таъсирида Эрон-Америка ядровий музокараларининг бузилишига ҳисса қўшди. Бу ҳақда Tehran Times нашри хабар берди. Газетанинг ёзишича, Гросси Америка томонига Теҳроннинг расмий позициясини обрўсизлантиришга қаратилган бузиб кўрсатилган маълумотларни узатган. Шу фонда Эрон ва АҚШ ўртасида 3 май куни Римда бўлиб ўтиши керак бўлган музокараларнинг тўртинчи раунди қолдирилгани маълум бўлди.

🔹 Олимларнинг фикрича, улкан «Уч дара» тўғони туфайли кун 0,06 микросекундга чўзилиб, сайёра ўқи тахминан 2 сантиметрга силжиган. АҚШнинг НАСА космик агентлиги таъкидлашича, Хитойда дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясининг қурилиши сайёрамиз физикасига катта таъсир кўрсатган. Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, улкан ҳажмдаги сувнинг сунъий сув омборига ўтиши Ердаги масса тақсимотини ўзгартирган ва бу сайёра ҳаракатининг ошишига олиб келган. Илгари шунга ўхшаш «митти» ўзгаришлар зилзила ва бошқа йирик табиий офатлардан кейин қайд этилган.

Г.Холдорова тайёрлади.