Жиззахдаги "қулаган уй" бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6 қаватли қурилиши тугалланмаган уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан мазкур воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия таркибига Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.
Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига нечоғли риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлади.