Жомбойнинг энг фаол тадбиркорлари аниқланди

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Жомбой туман босқичида 80 дан ортиқ тадбиркор, фермер ва ҳунарманд бешта йўналиш бўйича иштирок этди.

– Қирқ  гектардан ортиқ майдонда кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этдик, – дейди “Унумдор қўриқ ерлари” фермер хўжалиги раиси Расул Каримов. – Ғалла-сабзовотчиликдан ташқари, чорвачилик, боғдорчилик, музлаткич, иссиқхона тармоғини йўлга қўйганмиз. Хўжалигимизда етиштирилган 50 турдан ортиқ маҳсулот билан қатнашиб, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида ғолиб бўлдим. Келгусида маҳсулотлар турини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ниятидамиз.

Шунингдек,

“Artek international” корхонаси “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;

“Унумдор қўриқ ерлари” фермер хўжалиги “Йилнинг энг яхши фермери”;

“Best Resul” нодавлат мактабга тайёрлаш муассасаси “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;

Элёр Умаров якка тартибдаги тадбиркор “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”;

Азиз Абдуллаев “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияларида туманда ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Ўз мухбиримиз.