Катта миқдорда акциз маркаланмаган тамаки маҳсулоти ушлаб қолинди
- 02.03.2023 15:51
- 59
- Самарқанд
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари акциз маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишини олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбирда Локатор кўчасида тўхтаб турган, фуқаро А.И. бошқарувидаги “Спарк” автотранспорт воситаси кўздан кечирилган. Унда автомобиль салони ичидан оғзаки сўровларда маълум қилинмаган, картон қутиларга жойлаштирилган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланади.
Шундан сўнг, “Спарк” машинаси холислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаланмаган, тахминий қиймати 160 миллион сўмдан зиёд, 3 турдаги жами 6 998 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим