Каттақўрғонда “Қорбобо” устахона эшигини бузиб, телефон ўғирлади
- 21.12.2020 18:50
- 529
- Жиноят ва жазо
Жорий йил 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс Каттақўрғон шаҳар Қориравот МФЙ, Самарқанд шоҳкўчасида яшовчи фуқаронинг уйидан очилган телефонларни созлаш устахонаси эшигини бузиб, ичкарида бўлган 4.177.200 сўмлик қўл телефонни яширин равишда талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур ўғирлик жиноятини Каттақўрғон тумани Уйшун қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган Э.Д. содир қилганлиги аниқланиб, ундан “Iphone-7” русумли телефон ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.