Кичик жароҳат йирик муаммоларга олиб келиши мумкин

Травмадан кейинги остеомиелит касаллиги нисбатан хавфсизроқ саналади. Турмушда учраб турадиган очиқ синишлар, яъни суякларнинг синиш вақтида тери бутунлигининг бузилиши билан кечса, бу эътибор талаб қилади. Суякларнинг очиқ синиши ҳаракат-таянч тизими жароҳатларининг 8-10 фоизини ташкил этади. Очиқ синишлар тери бутунлигининг бузилиши билан кечганлиги учун инфекцияланган ҳисобланади ва уларни даволаш мунтазамлик талаб қилади.

Сурункали остеомиелитларни даволаш касалликнинг кечиши, асоратлари ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда комплекс даво муолажалари ва ҳатто жарроҳлик амалиёти аралашуви билан амалга оширилади.

Ҳозир ёз ойларида фарзандларимиз кўча-кўйда кўпроқ жисмоний ўйинлар билан машғул бўлган пайтда турли жароҳатлар олиши эҳтимоли юқори. Демоқчимизки, шундай пайтда уларнинг бу жароҳатлари хавфлилиги даражаси ошиб кетмаслиги учун эътиборли бўлиш лозим.

Шароф ДАВИРОВ,

Шермат АБДУРАҲМОНОВ,

вилоят ортопедия ва

шикастланиш оқибатлари

шифохонаси шифокорлари.