Кичик меванинг катта фойдаси
- 29.05.2019 16:09
- 328
- Саломатлик
Айни мавсумнинг ўзига хос меваларидан бири гилос ҳисобланади. Унинг таъми тилга хуш ёқса, кўриниши дилни яйратади.Таркибида A, B1, D2, D6, C, E, H ва PP витаминлари, шунингдек, калий, кальций, магний, рух, мис ва марганец мавжуд.
🍒Гилос қоннинг қуюлиши хавфини пасайтиради. Ичаклар юришишини яхшилайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Танадан зарарли хилтларни ҳайдашга ёрдам беради.
🍒Қора гилос гипертония, яъни қон босими юқори бўлган инсонлар учун тавсия этилади.
🍒Бу мева пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.Шу боис, буйраклар ва жигарни тозалашда унинг ўрни беқиёс.
🍒Гилос қондаги шакар миқдорининг ортишига олиб келади. Шу боис, қандли диабет касаллиги бор беморларга бу мева тавсия этилмайди.
🍒Бир ёшгача бўлган болаларга эса эҳтиёткорлик билан бериш лозим. Аллергияга мойиллиги бор беморларда тери қизариши ва қичишиши каби реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа