Кимларга бепул даволаниш учун ордер берилади?

Амалдаги тартибга мувофиқ,

- болаликдан ногиронлар;

- чин етимлар;

- I ва II гуруҳ ногиронлари;

- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

- ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

- 1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

- Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

- байналмилалчи-жангчилар;

- фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

- чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 - 27 ёшдаги) шахсларга вилоят даволаш профилактика муассасалари (СамМИ 1-сон клиникаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, саломатликни тиклаш маркази, кардиология диспансери, травматология, кўз касалликлари шифохоналари) ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида имтиёзли даволаниш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ордер асосида бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.

Вилоят даволаш профилактика муассасаларига ордерлар фуқаро яшаётган туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмасидан, Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация марказига тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари томонидан, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига эса йўналиши бўйича тегишли вилоят даволаш профилактика муассасаларидан юқорида кўсатилган имтиёзга эга шахсларга навбат асосида берилади.

Самарқанд вилояти соғлиқ

сақлаш бошқармаси.