Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан янги таҳрирдаги Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди ва нашр қилинди.

Ушбу нашрлар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мақсадли етказилади.

Бундан ташқари, барча аҳолининг Конституция нормалари билан қулай шаклда танишиши учун Конституция нормаларининг аудио формати ҳам тайёрланди.

Конституция нормаларини аудио шаклда қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин.