Корейслар Янги йилни Самарқандда нишонлади

Бугун Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган бир гуруҳ кореялик талабалар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир икки давлат ўртасидаги дўстлик ва бродарликни мустаҳкамлаш, уларнинг миллий маданиятига бўлган ҳурмат белгиси сифатида ўтказилди. Корея давлатида 24 январь санасидан Янги йил байрами бошланди. Бу байрам Хитой календари бўйича 4 кун мобайнида давом этади.
- Самарқанд тиббиёт институтида икки йилдан буён таҳсил олиб келаётганим боис сизларда ўтказилаётган Янги йил байрамини биргаликда нишонладим, - дейди институтнинг даволаш факультети талабаси Маттҳев Коҳ. – Албатта, январь ойида бизда ўтказиладиган тўрт кунлик Янги йил байрами сизлардаги март ойида ўтказиладиган Наврўз умумхалқ байрамига жуда ўхшайди. Деярли урф-одатларимиз, оилавий базмларимиз ҳам бир-бирига яқин.
Байрам тадбирида тиббиёт институтининг даволаш факультети декани С.Индиаминов, мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Я.Аллаёров иштирок этиб, кореялик талабаларни байрам табриклади ва эсдалик совғалари топширди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд давлат тиббиёт институти 2014 йилдан буён Корея Республикасидаги университет ва клиникалар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Олийгоҳда 31 нафар кореялик талабалар иккинчи мутахассислик бўйича 4 йил давомида таҳсил олади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.