Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
- 26.10.2023 13:17
- 65
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида фуқаролар С.Ш. ва И.М. фуқаро Г.К.га 1 000 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 18 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа