Мадам Тюссо ўлимдан қандай қутулиб қолган эди?
1761-1850 йилларда Францияда туғилиб ўсган, кейин Лондонда яшаган машҳур ҳайкалтарош Анна Мария Тюссо мумдан тайёрлаган ҳайкаллари билан машҳур.
Илк ҳайкалини тўрт ёшида ясаган. Кейин Буюк Британия қироли саройида ҳайкалтарош сифатида фаолият юритган.
Мадам Тюссо номи билан танилган ижодкор инсон руҳиятини яратиш учун турли давра ва жойларда, ҳатто жанг майдонлари ҳамда турмаларда бўлган ва мумдан жонли сиймолар яратган. Қирол хонадонидаги кийим ва буюмлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Маълумотларга қараганда, бу ҳайкалтарош ясаган асарлардан иборат мерос беш марта ёнғин ва замбарак ўқидан вайрон бўлган.

Буюк Британиядаги инқилоб пайтида уни Қирол оиласи яқини сифатида қатл қилишмоқчи бўлишган. Фақат инқилобчиларнинг бир шарти уни ўлимдан асраб қолган. Туссо қиролнинг қатл этилган қариндошлари ва инқилобчилар сиймосини мумдан қойилмақом қилиб ясаб берган ва тирик қолган.
Тюссонинг асл музейи Амстердамда жойлашган.
Лондондаги Мадам Тюссо музейига 1835 йилда асос солинган. 2020 йилда қайта қурилиб, замонавий кўринишга эга бўлган. Музейга киришда ўзининг ҳайкали ўрнатилган. Бугун турли давлатларда музейнинг 24 та филиали ишлаб турибди.
Ушбу музейда машҳур "Биттлз" гуруҳидан тортиб Майкл Жексон, Чарли Чаплин ва Мэрилин Монроларни “учратишингиз мумкин”. Шунингдек, турли давлатларнинг машҳур раҳбарлари, сиёсатчилари билан ҳам шу ерда “кўришиш” имкони бор.
Ҳайкалларга тегиш мумкин эмас, аммо улар ёнида бемалол суратга тушса бўлади. Қизиғи шундаки, мум ҳайкаллар жонсиз бўлса-да, уларга ўша машҳур инсонлар фойдаланган либослар кийгизилган.
Экранлардагидан ҳам кўра ҳақиқийроқ ушбу ҳайкалнинг биттасини ясаш учун олти ойгача вақт зарур экан, улардан ҳар бирининг ўртача ҳозирги баҳоси 150-200 минг доллар атрофида.
Фармон Тошев.
Буюк Британия. Лондон шаҳри.