“Мадрлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчилар ва ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Мадрлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида иншолар танловинининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ёшларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантириш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва ёш ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Танлов якунларига кўра 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар ўртасида Ургут туманидаги 133-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Азиза Баратова, 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Нуробод туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Дурдона Исорова, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси Анвархўжа Юлдашев 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ҳусан ҒОЗИЕВ.