Мактаб директорининг ўз вазифасига совуққон ёндашиши таълим-тарбиянинг сифатига салбий таъсир кўрсатади

Пахтачи туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги муаммоли вазиятларнинг олдини олишга қаратилган вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинар мактабларда таълим-тарбия жараёнлари, ўқитувчиларнинг малака ва кўникмалари даражаси, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид машғулотлар билан бошланди.
Унда сўзга чиққан Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов ва бошқалар ўқитувчиларнинг касбий масъулиятини ошириш, ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш долзарб масала эканлигини таъкидлади. Директорларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлаётгани оқибатида умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия сифатининг тушиб кетаётганлиги танқид қилинди. Мактаб психологлари малакасини ошириш, улар ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро яқинликни мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.
Абдуҳошим ЗИЁДОВ.