Мактабларда тренинг: ўқувчиларга гигиена қоидалари ўргатилмоқда
4 сентябрь куни Самарқанд шаҳар 21-умумий ўрта таълим мактабида “Биргаликда мактабга” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчиларининг гигиена қоидаларига амал қилиб, ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиши, дезинфекция воситаларини қандай қўллаш амалий кўрсатилиб берилди.
Мактабда ўқувчиларнинг хавфсиз, белгиланган тартибда келиб-кетишлари, уларнинг назорати, тана ҳароратининг ўлчаниши, белгилаб қўйилган жойда қўлларини ювишлари – барчаси тренинг тарзида ўқувчиларга тушунтирилди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар прокурори Д.Сайидқулов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи Б.Насриев, шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Н.Садинова, ИИБ, Миллий гвардия, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари иштирок этди.
Худди шундай тренинг 4 сентябрь куни Паст Дарғом туман халқ таълими бўлимига қарашли 51-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбари туман прокурор А.Валиев ва шу сектордаги мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар, СЭО, соғлиқни сақлаш ва ИИБ ходимлари иштирок этди.