Малакали стоматологларни тайёрлаш масъулият талаб қилади
Бугун юртимизда юқори малакали тиббиёт кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларни назарий жиҳатдан тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда улар томонидан амалий кўникмаларнинг эгаллаши учун зарур шароитларни яратиш муҳим вазифа саналади.
Шу нуқтаи назардан Самарқанд давлат тиббиёт университетининг стоматология факультетида ташкил этилган тадбир талабаларнинг бугун олийгоҳда қандай таҳсил олиши, мавжуд тиббий лабораториялардан самарали фойдаланиши, назарий билимларини амалиёт билан уйғун равишда олиб бориши масалаларига қаратилди.
Таъкидлаш лозим, бу йил 1-курсга 209 талаба қабул қилинган. Тадбир давомида уларга институт профессор-ўқитувчилар тиббиёт сирларини ўрганишлари ва амалиёт ўташлари учун масъулият билан ўқиш, ўрганиш, изланиш зарурлигини таъкидлашди.