“Маърифат улашиб”: Таниқли адиблар Самарқандда

Вилоятдаги олий таълим муассасаларида  “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида юртимиз адабий муҳитига ҳисса қўшиб келаётган адиблар иштирокида маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адабиётшунос Нурбой Жабборов, журналист, шоир, таржимон Наби Жалолиддин, ёзувчи ва шоир Ахтамқули Каримов иштирок этди.

Тадбирларда ижодкорларнинг ҳаёт йўли, ижоди, ҳозирги таълим тизими ва олийгоҳларда талаба-ёшларга яратилган шароитлар ҳақида гапирилиб, талабалар билан очиқ мулоқот қилинди.

Мулоқотда фаол иштирок этган ёшларга китоблар топширилди.