Марихуанани иссиқхонада етиштираётган экан...
- 26.06.2025 10:20
- 23
- Жиноят ва жазо

Пайариқ туманида иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни вилоят ИИБ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ҳамда Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан махсус-профилактик тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Жомбой туманида рўйхатда туриб, вақтинча Пайариқ тумани Полвонариқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисида жойлашган иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётгани аниқланган.
Иссиқхонанинг ички қисми кўздан кечирилганда у ерда 1 килограмм қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси ҳам сақланаётганлиги аниқланиб, ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Бизни тожикистонликлар ҳам кузатяпти!”
- 3 соат аввал
- Самарқанд