50 минг доллар эвазига олтин кукунини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди
- 09.08.2022 11:08
- 198
- Жиноят ва жазо
Мазкур гуруҳ ҳақда Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар маълум қилган.
Уларнинг аризасида Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар уларнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 кг. олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганлигини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманида ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 6 нафар шахслар ариза муаллифларига 11,575 кг. олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Вилоят ИИБ хабар (https://t.me/samiibuz/17890)ига кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жаҳонгир Булбулўғли (Владимир Соловёв) синдроми
- 46 дақиқа аввал
- Сиёсат
Нафрат тили ёки ўйин ортидаги баҳслар, ҳақоратлар
- 60 дақиқа аввал
- Спорт
Она-юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- Бугун, 15:22
- Хориж
Нега директорлик ўринлари бўш?
- Бугун, 15:17
- Таълим