"Амир Темур сиймоси саҳнада" Республика театрлари фестивали ғолибларига пул мукофоти топширилди

Самарқандда уч кун давом этган фестиваль давомида театр жамоалари Амир Темур ва темурийлар сиймосини акс эттирди.

Намойиш этилган спектакллар қуйидаги номинация ва танловлар бўйича ғолиб деб топилди.

- Амир Темур образининг энг яхши талқини номинацияси бўйича - Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг "Адолат фасли" спектаклидаги Амир Темур образи учун Фарҳод Болтаев;

- Энг яхши аёл роли номинацияси бўйича - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг "Соҳибқирон" спектаклидаги Бибихоним образи учун Дастегул Кенжебаева;

- Қўғирчоқ театрида тарихий шахс сиймоси талқини номинацияси бўйича - "Темурбекнинг болалиги" спектакли учун Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри;

- Энг яхши грим иши номинацияси бойича - Наманган вилояти мусиқали драма театрининг "Амир Темур ёхуд адолат қиличи" спектаклидаги грим устаси Нигора Артукбекова;

- Энг яхши ссенографик ечим номинацияси бўйича - Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг "Адолат фасли" спектакли саҳналаштирувчи рассоми Хайрулла Чоршанбиев;

Энг яхши либос рассоми номинацияси бойича - Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг "Армонсиз ўтган умр" спектакли либос рассоми Қаҳрамон Мамазияев;

Энг яхши эпизодик роль номинацияси бўйича - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг "Оқсарой" спектаклидаги Муҳаммад Мирак образи учун Ғайрат Ҳусаинов;

- Энг яши эпизодик роль номинацияси бўйича - Каттақўрғон шаҳар драма театрининг "Соҳибқирон" спектаклидаги Дарвеш образи учун Ҳабибулла Абдуллаев тақдирланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Амир Темур ва темурийлар даври либослари кўргазмасида иштирок этган Бухоро вилояти мусиқали драма театри томонидан тайёрланган либослар 1-ўринга муносиб кўрилди.
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри иккинчи, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри учинчи ўринни эгаллади.

Маданият вазирлиги томонидан ғолибларга 20 миллион сўмдан, иккинчи ўринга 15 миллион сўм, учунчи ўринга 10 миллион сўм пул мукофотлари, эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.