Махачқалъа ва Дербентдаги терактлар. Воқеалар ривожи
Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг айтишича, республикадаги теракт натижасида 15 дан ортиқ полициячи ва бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлган. "Махачқалъа ва Дербент шаҳарларида тезкор жанговар ҳаракатларнинг фаол босқичи якунланди", хавфсизлик кучлари олти нафар жангарини йўқ қилди.
Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, якшанба куни соат 17:50 атрофида Доғистоннинг Дербент шаҳрида (Россия Федерацияси таркибидаги автоном республика) қуролли шахслар синагога ва унга қўшни бўлган православ черковига қарата ўт очган.
Ҳужумчилар ва етиб келган полиция ўртасида отишма содир бўлган. Полициячилардан бири ҳалок бўлган, яна бири яраланган. Номаълум шахслар қочиб кетишган.
Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида полиция постига ҳам ҳужум уюштирилган. Бир полициячи ҳалок бўлган, олти нафари яраланган.
Махачқалъа шаҳрида ибодатхонага ўт қўйилган.
Дербент асосан мусулмонлардан иборат Шимолий Кавказ ҳудудидаги қадимги яҳудийлар жамоасининг ватани ҳисобланади.
Ҳужумлар учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган, бироқ Доғистондаги айрим расмийлар Украина ва НАТОни айблаган.
“Бўлган воқеа қабиҳ провокация ва динлар ўртасида келишмовчилик яратишга уриниш каби кўринади”, деган қўшни Чеченистон президенти Рамзан Қодиров.
Доғистонда 23-25 июнь кунлари мотам кунлари эълон қилинди.