Махсус комиссия хабари: Карантин 10 майга қадар узайтирилади
Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиниши аниқ самара бермоқда. Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:
Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.