Майитни ўликхонадан чиқариш учун 200 АҚШ доллар талаб қилган эксперт ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И.нинг 15.08.2020 йилда вафот этган қариндоши А.нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатиллди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.