МИБ Паст Дарғомдаги МЧЖдан банк фойдасига 17 миллиард сўм ундирди
- 18.11.2021 14:32
- 270
- Иқтисодиёт
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси иш юритувига Паст Дарғом туманлараро иқтисодий судидан ижро ҳужжати келиб тушган.
Унга кўра, жавобгар “Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Асакабанк” вилоят филиали фойдасига 17 млрд. 750 млн. 889 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш кўзда тутилган.
Мазкур ҳужжат бўйича ижро иши қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.
"Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Самарқанд камалак инвест текстил” МЧЖдан “Асакабанк” фойдасига тегишли қарздорлик ундирилди" дея Zarnews'га хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси инспектори Ҳусниддин Дастамов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!