Самарқандда банк фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари қарийб икки триллион сўмни ташкил этмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси юритувига тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1 триллион 907 миллиард 25 миллион сўмлик 34 944 та ижро ҳужжатларидан, 1 триллион 221 миллиард 968 миллион сўмлик 19 324 таси тамомланиб, 530 миллиард 688 миллион сўмдан ортиқ маблағлар ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 1 395 та 225 миллиард 590 миллион сўмлик мол-мулклар хатланиб, ушбу мол-мулкларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда.
Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ 5 426 нафар қарздорларнинг 63 миллиард 522 миллион сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.
Жумладан, иқтисодий ишлар бўйича Тойлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор "Gafurov’s bog‘lari" фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" фойдасига жами 3 миллиард 609 миллион 337 минг сўмлик кредит қарздорликни ундириш бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.