Қарздордан 135 миллион сўмлик жиноий жарима ундирилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг 2019 йил 7 ноябрдаги ҳукми билан судланган қарздор А.Я.дан давлат фойдасига 135 миллион 138 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Нарпай тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун 30 кунлик муддат берилган.

Шунингдек, Қонуннинг 42-1-моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Ижро тадбирлари давомида қарздор А.Я.дан ижро ҳужжатида кўрсатилган 135 миллион 138 минг сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Дилшод ТИМИРОВ,

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим инспектори.