Тадбиркорлардан Тойлоқда қарийб 286, Ургутда 126 миллион сўмдан кўпроқ солиқ қарздорлиги ундирилди
Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “SAM IDEAL STROY” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “SAM IDEAL STROY” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи фойдасига 285 миллион 888 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Худди шу тартибда Ургут туманида “САМУРСОХТМОН СЕРВИС” маъсулияти чекланган жамиятидан давлат солиқ инспекцияси фойдасига 126 миллион 403 минг солиқ қарздорлиги ундирилган.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати.