34 йил олдин йўқолган аёл Тойлоқда яқинлари билан кўришди
- 03.12.2023 12:50
- 517
- Жамият
Бир неча йиллардан буён Тойлоқ тумани Адас маҳалласи ҳудудида ўзига бегона оила вакиллари билан яшаб келаётган 60 ёшли Ҳалима Саибназарова бугун опа-сингиллари билан Тойлоқ туман ҳокимлигида учрашган.
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази изланишлари натижасида Ҳалима Саибназарованинг қариндошлари Сирдарё вилояти Ховос туманида яшаши аниқланган ва уларга бу ҳақда хабар берилган.
- Оилада 6 нафар қиз, 1 нафар ўғил фарзанд эдик. 1989 йилда синглим Ҳалима уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмади. Биз уни йиллар давомида изладик. Аллоҳга шукр, бугун Тойлоқ тумани ҳокимлиги вакиллари кўмагида синглимизни топдик, - дейди Жамила Саибназарова.
Ҳокимлик хабарига кўра, Ҳалима Саибназаровани қариндошлари туғилиб ўсган уйига олиб кетишган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа