Тойлоқда фермер хўжалигининг ер майдонини сотмоқчи ва эгаллаб олмоқчи бўлган шахслар ушланди
- 05.07.2022 09:57
- 267
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Терговга қадар текширувда, “Л.З.” фермер хўжалиги иш юритувчиси А.Т. 9 нафар фуқарога хўжаликнинг жами 54 сотих суғориладиган ер майдонини эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб беришга ишонтириб, 46,5 млн сўмга сотиб юборганлиги, шунингдек, фуқаро Т.А. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер майдонида уй учун пойдевор қурганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўз бошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Сиз ҳам соғинасиз, соғиниб юринг”
- 56 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ишчига ҳам, иш берувчига ҳам ёрдам бериляпти
- 2 соат аввал
- Иқтисодиёт