Москвада учта вокзал майдонида кучли ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор
- 21.11.2022 09:38
- 212
- Хориж
Кеча кечқурун қутқарувчилар ёнғин содир бўлган вайроналар остидан яна икки кишининг жасадини топди. Қурбонлар сони 7 кишига етди, деб хабар беради Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълумотларга кўра, ёнғин икки қаватли ғишт омбори биносида содир бўлган. “ТАСС” хабарига кўра, бу бинода мебель, ёриткичлар ва гул дўкони жойлашган.
Ёнғин йўловчиларга таҳдид солмаган ва поездлар ҳаракатига таъсир қилмаган дея маълум қилди «Россия темир йўллари».
Айни пайтда ёнғин ўчирилган.
Сўнгги янгиликлар
Арзонга сотманг!
- 27 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ярим аср давомида пишириб келинадиган “абадий” шўрва
- 59 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Самарқандликлар бир байроқ остида бирлашди
- Бугун, 15:25
- Самарқанд