Мутахассис: Белгиланмаган жойда фризерда тайёрланган (юмшоқ) музқаймоқларни харид қилманг
Юмшоқ (фризерда тайёрланган) музқаймоқлар фақат маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган турғун ва кўчма савдо нуқталарида сотилиши шарт.
Хавфсизлиги кафолатланмаган, сақлаш ва савдо қоидаларига риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш натижасида, овқатдан заҳарланишлар, ўткир юқумли ичак касалликлари келиб чиқиши мумкин.
“Оқдарё овози” газетасида келтирилган мақолага кўра, музқаймоқлар сифати ва хавфсизлигини кафолотловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганидагина савдо қилинишига рухсат этилади. Қадоқланган музқаймоқлар талаб этилган ҳароратда музлатгичларда сақланиши шарт.
Музқаймоқларни харид қилишда уларни сақлаш шароити, қадоғи ва ундаги истеъмол муддатига доимо эътибор бериш керак.
Музқаймоқ сотувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 200 сонли буйруғи асосида тиббий кўрикдан ўтишлари ва махсус кийим билан таъминланишлари шарт, деб ёзади мутахассис.